Фан-техника | 13:19 / 25.04.2018
7136
9 дақиқада ўқилади

«Ҳаракатлар камроқ – конверсия кўпроқ» - С. Боярский OK.ru нинг имкониятлари ва кўламлари ҳақида»

Одноклассники ижтимоий тармоғининг стратегик маҳсулотларни ривожлантириш бўйича директори Семён Боярский kun.uz интернет-нашрига берган интервьюсида ОК’нинг энг янги реклама воситалари, ижтимоий тармоқда бизнес учун қандай имкониятлар мавжудлиги тўғрисида гапириб берди.

Фото: Одноклассники 

Семён Боярский - ОКга ўтгунга қадар ҳам агент, ҳам мижоз томонда ишлаб кўрган профессионал дижитал-маркетолог. Мижоз томондан PepsiCo шарбат брендлари учун Digital стратегиясини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш билан шуғулланган. Агент томонидан P&G, Motivi, Parker ва шу каби брендлар билан ишлаган.

- ОК.ru фойдаланувчилари учун воситалар ва махсус имкониятлар тўғрисида гапириб беринг: ОК ниманинг ҳисобига рақобатчиларини енгмоқда ёки, бошқача сўзлар билан айтганда, ўзбек бозоридаги Одноклассники ижтимоий тармоғининг асосий афзаллиги нимадан иборат.

Бизнинг кучимиз бизнинг аудиториямизда. Ўзбекистондаги Одноклассники – бу мамлакатнинг барча минтақаларига тақсимланган барча ёш ва ижтимоий гуруҳларга оид 2 млн га яқин фойдаланувчилардир. Бу ижтимоий тармоқ орқали ўз маҳсулотлари ва хизматларини тарғиб қилаётган бизнес учун улкан имкониятлар эшигини очиб беради.

Ўзбекистонда, йирик реклама берувчилар билан ишлашдан ташқари, биз сизнинг мамлакатингизда фаол равишда ривожланаётган кичик ва ўрта бизнесга ишонч билдирмоқдамиз.

ОКда унча катта бўлмаган компаниялар ва уюшмаларнинг яратувчиларига постларни тарғиб қилишнинг “капот остида” мураккаб механизмли оддий воситасини ишлаб чиқдик. Сиз гуруҳда постни яратасиз, фойдаланувчиларнинг жинси, ёши, географияси, қизиқишлари ва даромадлари тўғрисидаги ахборотлар бўйича таргетингни тўғрилаб чиқасиз. Ва “Постни тарғиб қилиш” тугмачасини босасиз. Сизнинг эҳтиёжларингизга мўлжаллаб биз автоматик тарзда созлаб чиққан кўплаб мураккаб яратилган параметрлар (частота, кўрсатиш баҳоси, платформа ва ҳоказо) сиз учун кадр ортида қолади. 

Реклама постларининг мазмунига келсак, биз доимо реклама ва қизиқарли контекстнинг миксидан фойдаланишни тавсия этамиз. Бу мақсадли аудиториянинг иложи борича кўпроқ қисмини қамраб олиш ва ижтимоий тармоқнинг виртуаллиги ёрдамида янги содиқ мижозларга эга бўлиш имкониятини беради.

Охирги пайтда бизнес ўз гуруҳларида тобора кўпроқ видеотрансляциялардан фойдаланмоқда. Бу максимал даражада табиий кўринади, негаки видео – ҳозирги кунда бизнинг барча фойдаланувчиларимизнинг севимли формати ҳисобланади. Хусусан, масалан, Marvel яқинда Россияга “Галактика қўриқчилари” фильмининг қаҳрамонларини олиб келди ва улар билан Москванинг “Октябрь” кинотеатридан тўғридан-тўғри трансляцияни (https://ok.ru/live/298332462609) амалга оширган эди. Бир томондан, бу уларнинг фильмларининг рекламаси, бошқа томондан эса – киноқаҳрамонлари билан мулоқот қилишдир. OK Liveдаги тўғридан-тўғри эфирда одамлар уларга ўз саволларини ёзишганда, бу яхши жалб этиш ва кўриб чиқишларнинг катта миқдорини берган эди.

Фото: Одноклассники 

- Янги воситани яратиш жараёни тўғрисида гапириб берсангиз (ғоя қандай туғилди, ишлаб чиқишга қанча вақт керак бўлди, қанча одам бу ишга жалб этилган эди). Яқин вақт ичида "Одноклассники"да қандай воситаларга катта эътибор қаратилади.

Охирги йил ичида ОКда кўплаб янги маҳсулотлар ва реклама форматлари пайдо бўлдики, улар брендларга ўзларининг таниқлиликларини ошириш ва гуруҳ обуначилари билан самарали ўзаро алоқа қилиш имконини беришади. 

Реклама воситаларини яратишда биз икки тамойилга амал қиламиз: улар конверсияни ошириши ва фойдаланувчи харид қилиш олдидан амалга оширадиган ҳаракатларнинг сонини камайтириши керак.

Шундай қилиб, масалан, бизнинг янги ўзига хос Canvas воситамиз – бу мобиль реклама форматидирки, у қурилма гироскопига боғланган интерфаол элементлар билан бренд сайтининг ўтказиш саҳифаси каби кўринишга эга. Canvas туфайли харидорларга чет сайтларга ўтишнинг ҳожати қолмайди, бренд билан ўзаро алоқа ижтимоий тармоқнинг ичида рўй беради.

Конверсияни ошириш учун Lead Ads форматидан фойдаланиш мумкин. Унга "Одноклассники"нинг барча гуруҳлари созланмаларидан кириш имкони бор. Унинг ёрдамида фойдаланувчидан қандай анкета маълумотларини сўрашни кўрсатган ҳолда шаклни яратиш ва созлаш мумкин. Ижтимоий тармоқдан лидларни бундай харид қилишдан кўчмас мулк билан шуғулланувчи банклар, автосалонлар ва компаниялар фаол равишда фойдаланишади.

- Қандай восита даромадларнинг энг катта улушини олиб келмоқда?

"Одноклассники"да анъанавий равишда монетизация қилишнинг уч асосий манбаси бор: пуллик сервислар (Internet value-added services, IVAS), ўйинлар ва реклама. Шу билан биргаликда айнан реклама – ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқ даромадларининг энг динамик равишда ўсиб бораётган манбасидир. Агар рекламани жойлаштиришнинг энг кўп даромад келтирадиган жойлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда бу лентадир. Негаки, диққат-эътибор зонасида бўлган барча нарса ҳамиша яхши конверсияни беради. Ўзбекистонда ОК фойдаланувчиларининг 94% мобиль қурилмалардан киришини инобатга олсак, у ҳолда биз тадбиркорларга айнан янгиликлар лентасига ишонч билдиришларини маслаҳат берамиз.

- Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Биринчи шахсининг Facebook, Instagram, Twitter, шунингдек Telegramда ўз расмий саҳифалари мавжуд. ОК.ruнинг афзаллиги нимада ва нима учун унда Президент Шавкат Мирзиёев ўз саҳифасини очиши муҳим ҳисобланади?

Ўзбекистондаги Одноклассники – турли минтақалар бўйича тақсимланган фаол жалб этилган аудиторияси бор қудратли медиа воситасидир. Агар ҳукумат учун ўз нуқтаи назарини кенг тарқатиш ва фуқаролар билан мулоқот қилиш муҳим бўлса, у ҳолда бунинг учун ҳамма ерда бўлиш керак. Боз устига, ОК майдонча сифатида фақат гуруҳлар билан чегараланмасдан, балки тўғридан-тўғри трансляцияларни олиб бориш имконини беради. Масалан, Молдова президенти Игорь Додон (https://ok.ru/igor.dodon1) мунтазам равишда ижтимоий тармоқларда стримларни ўтказади ва оддий фойдаланувчилар билан мулоқот қилади: унинг ҳар бир трансляцияси ўртача бир ярим миллион кўриб чиқишларни тўплайди.

- Ўзбекистонда Одноклассники ижтимоий тармоғини ривожлантириш стратегияси: ОК.ru ни қандай қилиб Ўзбекистон пойтахтига қайтариш мумкин (маълумки фойданувчиларнинг аксарияти – бу вилоятлар аҳолисидир)

Мен саволни бундай қўймаган бўлар эдим. Ўзбекистонда "Одноклассники" Тошкентни ҳам киритган ҳолда барча минтақаларда оммабоп ҳисобланади. Биз мунтазам равишда янги сервислар: экранда намойиш этиш билан видеоқўнғироқлар, ўзига хос контентни тарғиб қилиш тизими билан «Тавсиялар» лентасини ишга туширмоқдамизки, улар шу жумладан пойтахт аудиторияси учун ҳам қизиқарлидир. Тошкентда оммабоп ҳисобланган турли хил медиа воситалари ўз материалларини ОКда чоп этади (Kun.uz, Repost.uz, Uzdaily.uz интернет-нашрлари, Zo’r TV, Milliy телеканаллари ва бошқалар).

Биз, шунингдек, контент ва сервислар: киберспорт мусобақаларининг трансляцияси, оммабоп блогерлардан видеоконтент, ОАВ, хусусан O’zbekiston 24 ва UzReport TV телеканаллари билан турли хил лойиҳаларни ривожлатирмоқдамизки, улар ҳам Тошкент аҳолисига, ҳам ижтимоий тармоқнинг ҳудудий аудиториясига бирдек даражада фойдали ва қизиқарли бўлиши мумкин.

- Семён, бу йил учун ўзингизга қандайдир шахсий мақсадларни қўйганмисиз, агар ҳа бўлса, у ҳолда улар қандай?

Менинг энг муҳим устувор вазифаларимдан бири – ОКни бозордаги: ҳар қандай бизнесни тарғиб қилиш учун самарали воситаларнинг кенг танлови бўлган энг технологик реклама майдончасига айлантиришдир. Ўтган йили биз еттита янги реклама форматларини ишга туширдик ва бу йил ижтимоий тармоқда реклама технологияларини ривожлантиришни давом эттирамиз. Бу бизга нафақат реклама берувчиларга аудитория билан ўзаро алоқа қилиш, балки фойдаланувчига реклама юкини камайтиришнинг янги имкониятларини беради. Реклама қанчалик кўп самарали бўлса, у шунчалик ижтимоий тармоқда мижозларни жалб қилиш учун камроқ керак бўлади.

Мавзуга оид