Жаҳон | 21:30 / 25.04.2018
8361
1 дақиқада ўқилади

«Биз танлаймиз».​ Арманистондаги инқилоб тўлқини парламентда ҳам давом этмоқда

Фото: ArmenianReport.com

​​Арман инқилобий федерацияси  «Дашнакцутюн»​ ҳукмрон Республикачилар партия билан тузилган коалициядан чиқишини билдирди. Бу ҳақда Panarmenian нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича,  «Дашнакцутюн»​ Арманистон Миллий мажлисида халқ ишонч билдирган Бош вазир сайланиши лозимлигини таъкидламоқда. Инқилобчилар ҳукмрон партиянинг олдиндан ҳеч қандай шарт қўймай, ҳукуматдан кетишини талаб қилмоқда. Инқилобчилар етакчиси Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, Серж Саргсян Бош вазир сифатида лавозимдан кетган бўлса-да, Республикачилар янги Бош вазирни танлаш ҳуқуқига эга бўлмаслиги лозим.

Шунга қарамай, Республикачилар партияси  «Дашнакцутюн»​нинг ўринларини ҳисобламаганда ҳам парламентда энг катта мандатга эга сиёсий тузилма сифатида фаолият олиб бориши мумкин. Унга кўра, Миллий мажлисдаги жами 105та ўриндан 58таси мазкур партия вакилларига тегишли. Бош вазирни сайлаш учун 53 нафар парламетарий овози талаб этилади холос.