Ўзбекистон | 20:03 / 25.04.2018
92461
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек киноси дарғаларидан бири Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди

Шуҳрат Аббосов

Бугун, 25 апрель куни ўзбек киноси дарғаларидан бири бўлмиш машҳур ижодкор, миллий киноимизда сермаҳсул ижод қилган Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди.

KUN.UZ’га келиб тушган маълумотларга кўра, режиссёр 7 апрелдан буён буйрак етишмовчилиги, анимия ва юрак етишмовчилиги касалликлари билан биринчи республика стационар шифохонасида даволаниб келмоқда эди.

Ўзбек киносида ўзгача янгилик қилган, ўз йўналиши бўйича алоҳида ўрин эгаллаган, “Маҳаллада дув-дув гап” (1960), “Сен етим эмассан” (1962), “Тошкент – нон шаҳри” (1967), “Абу Райҳон Беруний” (1974), “Оловли йўллар” (1977-1985), “Отамдан қолган далалар” (1997), “Дилор, Дилор, дил ва ор” (2015), “Яна маҳаллада дув-дув гап” (2016-2017) фильмларига режиссёрлик қилган Шуҳрат Аббосов бугун, 25 апрель куни, соат 18:00 да оламдан ўтган.

KUN.UZ таҳририяти ўзбек кино оламининг дарғаси бўлмиш Шуҳрат Аббосовнинг вафоти сабаб у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга оид