Ўзбекистон | 11:46 / 26.04.2018
84805
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокими бошқа ишга ўтказилди

Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Айни дамга келиб Тошкент шаҳрига ким янги ҳоким этиб тайинланиши ҳақида хабарлар ҳозирча йўқ.

Раҳмонбек Усмонов 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Бундан аввал Яккасарой тумани ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари сифатида ишлаган. «Меҳнат шуҳрати» ордени давлат мукофоти билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Усмонов 2012 йилда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасига тайинланган.

 

Мавзуга оид