Спорт | 22:01 / 29.04.2018
3163
1 дақиқада ўқилади

Льюис Хэмилтон “Формула-1”нинг Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди

Фото: Twitter/@MercedesAMGF1

“Мерседес” жамоасининг британиялик пойгачиси, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтон “Формула-1”нинг Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб “Феррари” аъзоси Кими Райкконен, учинчи бўлиб “Форс Индии” пойгачиси, мексикалик Серхио Перес етиб келди.

Пойганинг умумий жадвалида 4 та пойгадан кейин Хэмилтон 70 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди, унинг ортидан “Феррари” аъзоси Себастьян Феттель (66 очко) келмоқда.  3-ўринни Райкконен (48 очко) эгалламоқда.

Пойганинг кейинги босқичи 11-13 май кунлари Испанияда бўлиб ўтади.

Фото: @SkySportsNews

 

Мавзуга оид