Трамп АҚШ чегараларини мустаҳкамлаш ҳақида гапирди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, кучли давлат мустаҳкам чегараларга эга бўлиши лозим. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
«Биз кучли давлат мустаҳкам чегараларга эга бўлиши кераклигига ишонамиз», - деди Трамп.
Аввалроқ, Трамп Қўшма Штатлар Мексика билан чегарага Миллий гвардиянинг икки мингдан тўрт мингга қадар ҳарбий хизматчисини юбориш ниятида эканини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар чегарани Мексика билан деворнинг катта қисми қурилгунга қадар қўриқлайди.
Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш лозимлиги ҳақида бир неча марта маълум қилганди. Унинг фикрича, бу АҚШ чегараларини мустаҳкамлаш ва мамлакатдаги ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш учун керак.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024