Хитойда санкциялар эҳтимолига Windows ва Android муқобиллари ишлаб чиқилди
Хитойнинг Huawei компанияси Android ва Windows операцион тизимлари ўрнини боса олувчи ўз операцион тизимини ишлаб чиқди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.
Хитойда смартфонлар сотиш бўйича етакчи бўлган компания ўз операцион тизимини яратиш устидаги ишларни АҚШ Хитойнинг ZTE компаниясига нисбатан тергов бошлагандан кейин, 2012 йилдан бошлаган. Кейинроқ ZTE’га ўз маҳсулотларида АҚШда ишлаб чиқилган технологияларни қўллаш тақиқланган.
Huawei ҳам мобил, ҳам компьютер версияларида мавжуд бўладиган операцион тизим устидаги ишларни АҚШ ҳам унга ZTE каби санкциялар киритиши эҳтимолига олиб борган.
Huaweiֹ’нинг ўзи ҳам янги операцион тизими Android’дан сезиларли даражада ёмонроқ эканлигини тан олмоқда. Компания раҳбариятининг таъкидлашича, агар АҚШ технологияларидан фойдаланиш имконияти чекланмаса, янги операцион тизим чиқарилмайди.
Мавзуга оид
19:02
Тадқиқот: Android фойдаланувчиларининг ярми iPhone эгалари томонидан масхарага дуч келган
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
20:58 / 04.09.2024
Google ишлаб чиқувчилар учун Android 15 тизимини чиқарди
12:47 / 24.07.2024