Жаҳон | 10:23 / 30.04.2018
14433
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Сурия базаларига ҳужум ҳақида қўшимча маълумот берди

Фото: Reuters /Omar Sanadiki

Сурия армиясининг Хама ва Ҳалаб вилоятларидаги бир нечта ҳарбий базаси ракеталар ҳужумига учради. Бу ҳақда Reuters Сурия давлат телевидениесига асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ, Сурия армиясининг Ҳалаб яқинидаги қурол омбори авиазарбадан сўнг ёниб кетгани маълум қилинганди.

Суриялик ҳарбийларнинг аниқлик киритишича, базаларга «душманлар» ракеталари билан ҳужум қилинган. Улар батафсил маълумотни келтиришмади.

Агентликнинг Сурия мухолифатидаги манбаси айтишича, президент Башар Асад томонида жанг қилаётган шиа кўнгиллилари учун ёллаш пункти сифатида машҳур бўлган 47-бригада базасига зарба берилган. Разведкадаги манбанинг қайд этишича, кўнгиллиларнинг бир нечта қўмондонлик пункти ҳужумга учраган.

Унинг маълумотларига кўра, натижада қурбонлар бор. Бироқ ушбу маълумот расман тасдиқланмади.

 

Мавзуга оид