Спорт | 17:18 / 30.04.2018
11242
1 дақиқада ўқилади

Виталий Денисов Карло Анчелотти қўл остида ўйнаши мумкин

«Бавария» собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти янги мавсумдан бошлаб фаолиятини Россия клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда BFMTV нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Москванинг «Локомотив» клуби президенти Илья Геркус ҳозирда ишсиз қолаёган италиялик мутахассис билан музокаралар олиб боришни режалаштирган. Аммо Анчелотти шунингдек Россиянинг бошқа бир жамоаси «Зенит»да ҳам иш бошлаши мумкин. Бундан ташқари Хитой клублари ҳам Анчелоттига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Анчелотти Италия терма жамоасини бошқариш таклифини рад қилганди. Мураббий шу кунга қадар «Ювентус», «Милан», «Челси», «Пари Сен-Жермен», «Реал» ва «Бавария» клубларидаги иш фаолияти билан танилган.

Мавзуга оид