Ўзбекистон | 10:09 / 01.05.2018
6848
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилди

Фото: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қарор билан ташкил этилган Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази, шу жумладан нанотизимлар, наноматериаллар ва нанотехнологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, нанотехнологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда қатнашиш билан шуғулланади.

Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Мавзуга оид