Ўзбекистон | 13:07 / 01.05.2018
30237
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Бухорода Ражаб Тоййиб Эрдўғанни кутиб олди 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Бухорога келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Бухоро халқаро аэропортида Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни кутиб олди.

Президентлар биргаликда Бухородаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади, диққатга сазовор масканлар билан танишади.

Мавзуга оид