Instagram ва WhatsApp гуруҳли видеоқўнғироқларни тақдим этди
Instagram ва WhatsApp гуруҳли видеоқўнғироқларни тақдим этди. Янги функциялар ҳақида Facebook бош директори Марк Цукерберг Facebook f8 ишлаб чиқарувчилар учун ҳар йилги анжуманда айтиб ўтди.
The Verge нашрининг таъкидлашича, гуруҳ қўнғироқлари функцияси тест жараёнида иштирок этаётган фойдаланувчилар қисми учун очилган ҳамда қолган аудитория учун «бир неча ҳафта давомида» ишлай бошлайди.
Цукербергнинг сўзларига кўра, аксарият фойдаланувчилар дўстлар билан мулоқот қилиш учун Instagram’га тўғридан-тўғри трансляциялардан фойдаланади. Шунинг учун компания смартфонлар эгалари учун видеоқўнғироқларни иловада амалга ошириш имконини очади.
Бундан ташқари, Instagram Explore бўлими редизайнини амалга оширади ҳамда фойдаланувчиларга камера AR-эффектларини қўлда созлаш имкониятини тақдим этади.
Цукерберг WhatsApp мессенжерида ҳам гуруҳ видеоқўнғироқлари функцияси ишга туширилиши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024
Instagram ота-оналарнинг ўсмир фарзандлари аккаунтлари устидан назоратини кучайтиради
15:26 / 11.08.2024
Туркияда Instagram блокдан чиқарилди
00:06 / 10.08.2024