"Ўзтўқимачилик" саноат корхоналари I чоракда 317 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди
Ўзбекистон тўқимачилик саноат корхоналари 2018 йилнинг биринчи чорагида 317 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилди. "Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциацияси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Экспортдаги ўсиш 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан 21 фоизни ташкил қилди. Экспортчи корхоналар сони 376 тадан ошди.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари йирик истеъмолчилари Россия, Хитой, Қозоғистон, Туркия, Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳисобланади. Соҳа корхоналари дунёнинг жами 60 га яқин мамлакатига экспорт маҳсулотларини етказиб беради.
Экспорт тузилмасида қўшимча ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улуши 50 фоиздан ошди ва I ярим йиллик якунларига кўра, у 56 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
09:40 / 09.09.2024
Ўзбекистон радиоактив изотопли маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиши мумкин
08:40 / 09.09.2024
Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди
13:00 / 07.09.2024