Британия Россияни яккалатиб қўйиш учун йирик саммитлардан фойдаланмоқда - ОАВ
Буюк Британия раҳбарияти 2018 йилга режалаштирилган халқаро шаклдаги саммитлар сериясидан Россияга қарши альянсни янада кучайтириш мақсадида фойдаланмоқчи. Бу Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши туфайли ўтказилаётган суриштирув фонида юз бериши керак, деб ёзмоқда Guardian ҳукуматдаги манбаларга асосан.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Буюк Британия дипломатлари бу мақсадлар учун биринчи навбатда 2018 йилдаги тўртта асосий учрашувдан фойдаланишни режалаштирмоқда – «катта еттилик» давлатлари етакчилари саммити (G7), «катта йигирматалик» (G20), НАТО ва Евроиттифоқ саммити.
Таъкидланишича, британиялик дипломатлар ушбу стратегия доирасида киберхавфсизлик, НАТО ҳарбий стратегияси, санкциялар, шунингдек, Россия ташвиқооти билан курашга комплекс ёндашув масалаларини кўтармоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ Тереза Мэйни ёлғончиликда айблаб чиққанди.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:47 / 22.09.2024
АҚШдан ўғирланган ва ҳануз ишлаб чиқарилаётган «Буханка»
18:42 / 22.09.2024