Кимлар Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволаниши мумкин?
Президентнинг 2003 йил 26 февралдаги фармони билан барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати тасдиқланган, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-канали.
Бунинг учун Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тўғрисидаги низомга асосан соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган тегишли йўлланма (ордер) олиниши лозим.
Ордерлар соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги врач-танлаш комиссиясининг хулосаси асосида берилади.
Комиссия фақат қуйидаги тиббий ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул даволашга ордерлар бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади:
тиббий ёрдам беришнинг бирламчи муассасасининг йўлланмаси асосида вилоят (республика, шаҳар) даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилган мазкур беморнинг Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказида даволаниши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса;
беморнинг аҳволи тўғрисидаги тиббий хулоса (беморнинг Ф.И.О., ташхис, бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда олинган лаборатория ва инструментал текшириш натижалари);
имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (пенсия дафтарчаси, ногирон гувоҳномаси, ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси).
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024