Алкоголизмга қарши илк дори воситаси синовдан ўтказилди
Техас Университетининг олимлар гуруҳи спиртли ичимликларга тобеъликка қарши илк дори воситасини синовдан ўтказди. Neuropsychopharmacology журналида шунга доир тадқиқот ҳақида маълумот берилди.
Чувалчанглар ва каламушларда муваффақиятли синовдан ўтказилган JVW-1034 моддаси нейронлар занжирига таъсир ўтказади ва уларнинг мутацияси олдини олади. Бундан ташқари, препарат спиртли ичимликлар истеъмолидан кейин юзага келадиган салбий белгиларни бартараф этади.
Аклоголизмга қарши бошқа тажрибавий дори воситалари ҳам мавжуд, бироқ уларнинг бари ё яхши таъсир қилмайди, ёки кучли салбий акс таъсирга эга. Янги JVW-1034 моддаси бошқа нейронлар занжирига таъсир қилади, шу боис бундай салбий хусусиятларга эга эмас, - дейди Остиндаги Техас Университети ходими Жеймс Сан.
У шунингдек олимлар бир неча юз молекулаларни синтезлаб, тобеъликнинг асосий манбаи ҳисобланган сигма-рецепторларни блоклашнинг уддасидан чиқишганини таъкидлади.
Мавзуга оид
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
09:00 / 09.09.2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
07:08 / 30.08.2024
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
14:57 / 24.08.2024