Спорт | 11:01 / 08.05.2018
4810
1 дақиқада ўқилади

Аллегри «Арсенал» мураббийлиги учун асосий номзод, «Ювентус» уни қўйиб юборишга рози

Фото: AFP

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионлиги расмийлаштирилганидан кейин клуб раҳбарияти билан келажаги масаласини муҳокама қилади.

50 ёшли ушбу мутахассис туринликлар клуби президенти Андреа Аньелли ва бош директор Беппе Маротта билан жуда яхши алоқалар ўрнатган.

Sky Sports хабарига кўра, агар Аллегри кетиш истагида бўлса, «Ювентус» уни қўйиб юборади. Унинг шартномаси муддати 2019 йил ёзигача тузилган.

Аллегри Луис Энрике билан биргаликда «Арсенал» бош мураббийлиги учун шорт-листда турибди. Аммо икки мураббийда ҳам  Лондон клуби бошқарув тузилмаси борасида қатор эътирозлар бор.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. У жамоа билан 3 марта Италия чемпиони бўлди, 3 марта Италия Кубогини қўлга киритди ва 2 марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди.

Мавзуга оид