Фан-техника | 12:14 / 12.05.2018
26302
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Бир километр учун 700 сўмдан: GoTaxi транспортнинг янги турини ишга туширмоқда!

Учрашувга шошилаётганимизда ёки ишга кечикаётганимизда аксарият пайтларда йўлга чиқиб, такси тўхтатамиз. Бироқ, ҳеч ким қандай ҳайдовчи дуч келиши ва унинг машинаси салони тоза, яхши жиҳозланган бўлишига кафолат бермайди. GoTaxi Ўзбекистонда ягона бўлган «Попутка» деб номланган янги хизматни ишга туширди.

Фото: GoTaxi 

Бу нима?

Бу буюртма бўйича такси бўлиб, у автомобилга буюртма берилган жой ва унинг жойлашуви бўйича манзилга динамик ташлаб ўтиш йўналишли автомобиль тамойили асосида ишлайди. Шу билан бирга, ҳайдовчи йўл-йўлакай одам олмайди, яъни GoTaxi’ни фақат илова орқали «тутиб олиш» мумкин.

Бу қандай ишлайди?

Йўловчининг йўналиши ҳақида маълумот олгач, Go Taxi телеграм-боти худди шундай йўналишда ҳаракатланувчи мос автомобилни қидиришни бошлайди ва прогноз бўйича буюртмачи ёнидан керакли вақтда ўтиши мумкин. Автоуловни қидираётганда йўловчи ва ҳайдовчининг иқтисодий фойдаси (бир километр учун 700 сўмдан), мавжуд ўриндиқларнинг сони, шунингдек, йўлнинг ҳолати ҳисобга олинади. Тизим йўловчидан маълум бир нуқтага келишни сўрайди, у алгоритм ҳисоб-китобига кўра, барча йўловчиларнинг йўналиши учун энг самарали ҳисобланади. Яъни йўловчи муайян вақтга тушириш нуқтасига бориши керак (50 метрдан 150 метргача).

Ушбу тизимнинг катта плюс томони шундаки, йўловчи йўналиш нархини, шунингдек, йўлга чиқиши керак бўлган вақтни билади. Аслида, бу худди шундай тасодифий такси, лекин йўловчига ишончли ҳайдовчи келиб, у дастур билан белгиланган нархни муҳокама қилиб ўтирмайди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу тизим 14 майдан тўлиқ ишга туширилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид