Илон Маск Лос-Анжелес остидан ўтувчи туннелни намойиш қилди
Илон Маск ўзининг The Boring Company компанияси томонидан деярли қуриб бўлинган, Лос-Анжелес остидан ўтувчи туннелни намойиш қилди. Ҳозир лойиҳа муаллифлари мутасадди идоралар томонидан якуний маъқулловни кутмоқдалар ва шундан кейин бир неча ой ичида туннелни фойдаланиш учун очмоқчилар.
Дастлаб туннел ҳайдовчилар учун мўлжалланган бўлган, бироқ март ойида Маск ғояни ўзгартириб, туннелдан пиёдалар, велосипедчилар ва жамоат транспорти фойдаланиши лозимлиги ҳақидаги қарорга келган.
Маск туннели харитаси. Қизил сегмент биринчи бўлиб ишга туширилади ва синов учун ишлатилади. Кўк сегмент тизимни кенгайтириш мумкин бўладиган йўналишлар.
Маскнинг компанияси, шунингдек, Чикагода тезкор йўналиш ҳамда Лос-Анжелес ва Сан-Франциско ўртасида туннел ўтказмоқчи.
Мавзуга оид
23:52 / 19.09.2024
АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади
21:56 / 19.09.2024
Рамзон Қодиров Cybertruck электромобили Илон Маск томонидан «ўчириб қўйилганини» айтди
20:28 / 18.09.2024
Neuralink кўрларнинг кўриш қобилиятини тикловчи имплантни ишлаб чиқади
23:02 / 14.09.2024