Моторлаштирилган кулба тезлик рекордини ўрнатди
Уэльснинг Пендайн-Сэндз пляжида соатига 101 мил (162 км/соат) тезликка эришган моторлаштирилган кулба ўзининг тезлик рекордини янгилади.
Кулбанинг эгаси 53 ёшли боғбон Кевин Никс Оксфордширдан бўлиб, у ноодатий транспорт воситасига 13 минг фунт стерлингга яқин пул сарфлаган. Никс уни яратишдаги барча ишларни ўзи бажарган: кулбани қурган, унга двигател ўрнатган ва шасси маҳкамлаган. У двигателни кучлироғига алмаштириб, транспорт воситасини бир неча бор такомиллаштирган.
“Кейин мен бу кулба қанчалик тезлаша олиши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошладим. Мен бир нечта мусобақаларда иштирок этиб, барчасида ғолиб бўлдим”, деб айтмоқда Никс.
Кулба қатнов учун лицензияга эга бўлиб, Никс дўконларга бориш ва қизини мактабига элтиб қўйиш учун уни давлат рўйхатидан ўтказган.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
12:00 / 09.10.2024