Жаҳон | 09:00 / 13.05.2018
16196
2 дақиқада ўқилади

Рим папасининг Lamborghini машинаси 715 минг еврога сотилди

Фото: AP / L'Osservatore Romano

Рим папаси Франциск учун махсус яратилган Lamborghini Huracan машинаси Sotheby's аукционида 715 минг еврога сотилди. Аукцион 12 май куни бўлиб ўтган.

Ушбу автомобил Lamborghini компанияси томонидан ягона нусхада, Ватиканнинг анъанавий рангларида тайёрланган ва концерн раҳбарияти томонидан пантификка 2017 йил ноябрида тақдим қилинганди. Машина папа яшайдиган Ватикандаги Апостоллик саройи биноси олдига олиб келинган. Машинани папага топшириш маросимида Lamborghini’нинг президенти Стефано Доменикали ва бошқа юқори лавозимли ходимлари ҳамда автомобилнинг яратилишига ўз ҳиссаларини қўшган икки ишчи иштирок этган. 

Рим папаси машинага ўз дастхатини қўйган. Ўшандаёқ машина аукционда сотилиб, олинган пуллар хайрия ишларига йўналтирилиши маълум қилинганди. 

Lamborghini хабарида айтилишича, савдодан тушган барча пуллар папага топширилади. Папа бу пулларни 4 та хайрия жамғармаси ўртасида тақсимлашга қарор қилган.

Фото: Twitter /Lamborghini

Lamborghini Huracan’нинг серияли вариантининг нархи 183 минг евродан бошланади.

Мавзуга оид