Иқтисодиёт | 00:07 / 13.05.2018
14542
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 1-чоракдаги  ташқи савдо айланмаси 11,3 млрд долларни ташкил қилди  

Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-апрель ойларида 11,3 млрд. АҚШ долларини, шу жумладан экспорт 5,0 млрд. АҚШ долларини ва импорт 6,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. Ташқи савдо айланмаси сальдоси минус 1,3 млрд. долларни ташкил этди.

Экспорт таркибида энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66,2 фоизга ўсиши табиий газнинг 1,9 мартага ошгани ҳисобига тўғри келмоқда. Кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар эса 7,3 фоизга ўсди, шундан пластмасса ва пластмасса буюмларининг экспорти 16,7 фоизга ошди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,6 фоизга ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 41,9 фоизга ўсишига олиб келди.

Импорт таркибида асосий улуш машина ва асбоб-ускуналар (умумий импорт ҳажмида 32,5 фоиз) ва кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (12,3 фоиз) ҳисобига тўғри келмоқда.

2018 йил январь-апрель ойларида ташқи cавдо айланмаси сальдоси минус 1310,5 млн долларни ташкил қилди, шундан МДҲ давлатлари билан минус 835,5 млн доллар ва бошқа давлатлар билан 475,0 млн долларни ташкил этди.

МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 28,0 фоизни ташкил қилди, бошқа давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, Эрон, Франция давлатлари ҳисобланиб, уларнинг улуши 32,1 фоизни ташкил қилди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 115,9 млн долларни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,6 фоизга ошди. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмида 17,3 фоизни мева ва резаворлар (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,0 фоизга ўсди), 65,6 фоизни сабзавотлар (59,4 фоизга), 13,0 фоизни узум (3,4 фоизга) ташкил қилади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий ҳажмдан 35,4 фоиз), Россия (13,3 фоиз), Афғонистон (12,5 фоиз), Вьетнам (6,7 фоиз), Хитой (5,9 фоиз), Туркия (5,2 фоиз), Қирғизистон (2,5 фоиз), Покистон (2,3 фоиз) ва Эрон (2,0 фоиз) ҳисобланади.

2018 йил январь-апрель ойлари якуни бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми умумий экспорт ҳажмида 3,1 фоизни ташкил қилди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг физик ҳажми 292,1 минг тоннани ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,2 фоизга ошди. Жами мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг физик ҳажмида 26,7 минг тоннани мева ва резаворлар (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,0 фоизга ўсди), 235,1 минг тоннани сабзавотлар (2,2 мартага), 22,6 минг тоннани узум (12,9 фоизга камайди), 7,7 минг тоннани ерёнғоқ
(5,1 мартага), 10,9 тоннани янги узилган қовун ва тарвуз (6,3 мартага) ташкил қилди.
 
2018 йил январь-апрель ойлари якуни бўйича тўқимачилик маҳсулотлари экспорти умумий экспорт ҳажмида 8,5 фоизни ташкил қилди. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорт хажми 424,9 млн долларни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,7 фоизга ошган.

 

Мавзуга оид