Жаҳон | 12:02 / 14.05.2018
60848
3 дақиқада ўқилади

Путин ва Трампнинг лимузинлари солиштирилди

АҚШнинг Newsweek нашри Россия президенти Владимир Путиннинг “Кортеж” лойиҳасидаги автомобили ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Cadillac автомобили солиштирилган мақолани чоп этди. 

Путиннин лимузини
Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Таъкидланишича, икки етакчи орасида АҚШнинг анъанавий ташқи сиёсатига зид бўлган ва “дунёни ажаблантираётган ажойиб муносабатлар” юзага келган. Бироқ уларнинг иккисини юқори синфдаги лимузинларга муҳаббат бирлаштиради.

Нашр Путиннинг машинасини таҳлил қилиб, у Rolls Royce Phantom ва Rolls Royce Ghost лимузинларига ўхшашлигини таъкидлайди. Нашрнинг маълум қилишича, “Кортеж”да 12 цилиндрли двигател ўрнатилган бўлиб, у Трампнинг лимузинидаги 8 цилиндрли двигателдан анча кучли. Бундан ташқари, Трампнинг “Йиртқич” деб ном олган лимузини Путинникидан 1,5 тонна оғирроқ.   

Трампнинг лимузини
Фото: AP Photo / Susan Walsh

“Путиннинг Aurus машинаси бир қатор энг янги ҳимоя ва алоқа технологиялари билан жиҳозланган. Бу қурилмалар Трамп юрадиган эскироқ, бироқ жуда кучли машинадан ўза олиши даргумон”, деб маълум қилинган мақолада. 

Мақолада Трампнинг янги лимузини шу ёзда пайдо бўлиши айтилган. Машинани яратишга шартнома 15 млн долларни ташкил қилади. “Янги автомобил кўплаб кўрсаткичлар бўйича ўзидан аввалги машинадан устунроқ бўлади. Россия бу борада узоқ вақт олдинда бўлиши даргумон”, деб айтилган нашрда.

Москвада 8  май куни Путиннинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Путин Кремлнинг 1-корпусидан Катта Кремль саройига анъанавий “Мерседес”да эмас, балки “Кортеж” лойиҳасидаги лимузинда кириб келган.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти бу машинадан доимий равишда фойдаланмоқчилигини маълум қилган. 

“Кортеж” лойиҳаси давлатнинг биринчи шахслари учун автомобиллар оиласи – лимузин, седан ва минивэнни яратишни назарда тутади.

Мавзуга оид