Жаҳон | 12:57 / 15.05.2018
5969
1 дақиқада ўқилади

Аргентинанинг собиқ президенти Кристина де Киршнер суд олдида жавоб берди

Фото: EPA/SIMELA PANTZARTZI

Аргентинанинг собиқ президенти Кристина де Киршнер 14 май куни Hotesur фирмаси орқали пул ювиш гумони билан суд олдида жавоб берди.

Федерал судья Себастьян Эрколини Киршнер ва уларнинг фарзандлари – Максимо ва Флоренсия ишини кўриб чиққан.

Судья ҳар бир айбланувчи учун 32 млн долларлик тақиқ қўйишга қарор қилган. Ушбу иш бўйича 19 кишига нисбатан тафтиш олиб борилмоқда. Суднинг фикрича, Киршнер президентлик муддати вақтида меҳмонхона бизнесидан ноқонуний пул олиш учун фойдаланган. 

Аввалроқ Киршнер ва унинг маъмуриятида фаолият юритган юқори лавозимли мансабдор шахслар 1994 йилда Буэнос-Айресда яҳудийлар марказидаги портлаш тергови билан боғлиқ ҳолда суд олдида жавоб беришлари маълум қилинганди.

Мавзуга оид