Ўзбекистон | 15:48 / 15.05.2018
51233
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонни яқин 2 йил ичида катта ўзгаришлар кутмоқда – Арипов

Фото: Sputnik

Ўзбекистонни келгуси икки йил ичида «катта ўзгаришлар» кутмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда ниҳоясига етган ўзбек-немис бизнес форумида маълум қилди.

«Ҳукумат Ўзбекистонда очиқ иқтисодиётни шакллантиришга қатъийлик билан ҳаракат қилмоқда. Ишончим комилки, келгуси икки йил мобайнида мамлакатимиздаги катта ўзгаришларга гувоҳ бўласиз», - дея маълум қилди Арипов.
 
Шу кунларда Ўзбекистонга Германия ишбилармон доиралари вакилларининг икки томонлама ҳамкорлик тарихидаги энг кўп сонли делегацияси ташриф буюрган. Улар орасида Siemens, МАN, BASF, TUI Group, SAP, Deutsche Bank ва Commerzbank компаниялари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакилларидан иборат катта гуруҳ бор. Бугун Тошкентда Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши ҳам якунланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арипов Ўзбекистон - Германия савдо палатасини ташкил этиш таклифи билан чиққани хабар берилганди.

Мавзуга оид