Чилонзор тумани собиқ ҳокими «Сувсоз» ДУК бошқарувчиси этиб тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси бош вазири бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Тоҳир Шарапович Мирҳидоятов “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бунга қадар Тоҳир Мирҳидоятов “Тошкент агро захира хизмат” Давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаган.
Т.Мирҳидоятов 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган. 2003-2012 йилларда «Сувсоз» Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси, 2012-2015 йилларда Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи, 2015-2017 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаҳрамон Орипов Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар бўлгани хабар берилганди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳига ҳам янги раҳбар тайинланди.
Мавзуга оид
19:10 / 13.09.2024
“Қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича огоҳлантириш хати юборилди” – Чилонзордаги ҳолатга муносабат билдирилди
15:59 / 13.09.2024
Тошкентда “котлован” сабаб йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди
11:09 / 22.08.2022
Жамолиддин Ҳожиманов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
07:36 / 11.08.2022