Жаҳон | 09:09 / 16.05.2018
9006
1 дақиқада ўқилади

Фаластин АҚШдаги элчисини ортга чақиртириб олди

Фото: AFP

Фаластин миллий маъмурияти Вашингтондаги элчисини ортга чақиртириб олди. Бу АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилишига жавобан амалга оширилди. 

Элчи 16 май куни уйига қайтади. Вашингтонда дипломатнинг чақиртириб олинишига изоҳ берилмаган. 

Бундан ташқари, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос АҚШнинг Ал-Қудсдаги янги элчихонасини “аванпост” деб атади ва элчихонанинг кўчирилишини қоралаган барчага миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид