Жаҳон | 20:55 / 16.05.2018
4851
1 дақиқада ўқилади

Total компанияси АҚШ санкциялари сабабли “Жанубий Форс” лойиҳасидан чиқмоқчи    

Фото: Financial Tribune

Франциянинг Total нефть-газ корпорацияси Эроннинг АҚШ санкциялари сабабли “Жанубий Форс” лойиҳасидан чиқмоқчи. Бу ҳақда компания баёнотида айтилган.

Баёнотда айтилишича, компания санкциялар сабабли “Жанубий Форс. 11-фаза” лойиҳасида иштирок эта олмайди ва у билан боғлиқ барча амалиётларни 2018 йил 4 ноябрагча тўхтатишга мажбур.

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Вашингтоннинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини маълум қилган. Шу муносабат билан Трамп Теҳронга қарши нафақат эски санкцияларни қайтаришга, балки янгиларини киритишга ваъда берган.

Жанубий Форс дунёдаги энг йирик газ кони бўлиб, унинг захиралари 13,8 трлн кубметрга баҳоланади. Эрон ўтган аср охиридан бу коннинг майдонини 28 та фазага бўлиб, уни секин-аста ўзлаштириб бормоқда. 

Мавзуга оид