Видео: Tesla электромобили самолётни 300 метрга силжитди ва жаҳон рекордини ўрнатди
Tesla Model X электромобили Qantas авиакомпаниясининг Boeing 787-9 Dreamliner лайнерини қарийб 300 метр масофага силжитиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Бу оммавий ишлаб чиқарилган енгил электромобили томонидан энг катта юкни буксировка қилиш бўйича биринчи ҳодисага айланди. Ушбу кўрсаткич Гиннесснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд этилди. Рекорд Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги халқаро аэропорт майдончасида ўрнатилди.
Tesla’нинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Model X автомобили оғирлиги 130,18 тонна бўлган самолётни жойидан силжитгани тасвирланган видео жойлаштирилди. Айни дамга келиб видеороликни деярли 600 минг маротаба томоша қилишган.
Шуниси қизиқки, 2018 йилнинг март ойи охирларида Qantas авиакомпанияси иккита Boeing 787-9 Dreamliner рейсини амалга оширди. Лайнер тарихда биринчи марта Австралиядан (Перта) Буюк Британияга (Лондон) ва аксинча йўналишда қўнишсиз парвоз қилди.
Мавзуга оид
15:20 / 17.09.2024
Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
21:51 / 05.09.2024
Tesla 2025 йилда Хитой ва Европа бозорларига «автопилот» тизимини олиб кирмоқчи
13:31 / 23.08.2024