Ўзбекистон | 09:27 / 17.05.2018
33374
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекцияга раҳбар тайинланди

Фото: Norma.uz

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 май кунги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Агроинспекция раҳбарияти ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, инспекция бошлиғи этиб Умарбек Яхшимуродович Халилов, инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб эса Саидакбар Эгамбердиевич Рўзиев тайинланди. 

Бундан ташқари, яна уч ўринбосар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги ҳудудий бошқармаларга раҳбарлар тайинланди.

Мавзуга оид