Жаҳон | 15:56 / 17.05.2018
15750
1 дақиқада ўқилади

Британиялик терговчиларда Скрипалга саволлар пайдо бўлди

Фото: Jonathan Brady/PA

Буюк Британияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари касалхонада қолаётган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални сўроқ қилишмоқда. У ўз қизи Юлия билан Солсберида заҳарланган эди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Таъкидланишича, терговчиларни Скрипалнинг Лондонга тез-тез бориб туриши, Солсберида MI6 Британия махсус хизмати собиқ ходими билан мунтазам учрашувлари ва хорижий давлатларга сафарлари қизиқтирмоқда.

Аввалроқ, Скрипаль Эстония махсус хизматлари вакиллари билан учрашгани маълум бўлганди. Бундан ташқари, у Чехияга махфий тарзда сафар уюштирган, шунингдек, Бирлашган Қироллик ҳудудида чех махсус хизматлари вакиллари билан камида бир маротаба учрашган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Скрипаль фуқароликдан бош тортмагани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид