Жаҳон | 09:15 / 17.05.2018
11912
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҲҲК Ғазо секторида ҲАМАСга ҳужум қилди

Фото: Reuters/Amir Cohen

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҲАМАСнинг Ғазо сектори шимолий қисмидаги позицияларига зарба берди. Бу ҳақда РИА «Новости» Исроил армияси хабарига асосан ёзмоқда.

«Бироз вақт муқаддам Исроил ҲҲК қирувчилари ҲАМАСнинг шимолий Ғазодаги террорчилик объектларини аниқ нишонга олди. Тўртта объектда террорчилик инфратузилмаси бинолари бор эди, яна учтаси – қурол ишлаб чиқариш бўйича объектлар», - дея хабар қилишган армиядан.

Армия баёнотида таъкидланишича, ҳужум йирик калибрли пулемётлардан ўт очилганига жавоб бўлди. Исроилнинг тахминича, улар Сдерот шаҳрини нишонга олишмоқчи бўлишган. Шунингдек, Исроил армиясининг қўшимча қилишича, секторда бир неча маротаба отишма билан юз берган ҳужумлар кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Араб давлатлари лигаси Ал-Қудс бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид