Жаҳон | 19:09 / 17.05.2018
55561
6 дақиқада ўқилади

Президентлар меҳмонхонаси. Шавкат Мирзиёев Вашингтонда қаерни манзил қилган?

Оқ уй Вашингтондаги энг муҳим бино ҳисобланади. Бироқ кўчанинг нариги бетида бир неча йиллар мобайнида АҚШ тарихи ва сиёсатида муҳим ўрин тутган ҳукуматнинг меҳмонлар учун қароргоҳи жойлашганини ҳамма ҳам билмайди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг «Блэр Ҳаус» дунёнинг энг эксклюзив меҳмонхонаси бўлган. У ерда қирол оилалари ва давлат раҳбарлари яшаган.

16-17 май кунлари АҚШга расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам «Блэр Ҳаус»га жойлашган. 

«Блэр Ҳаус» – президентнинг расмий меҳмон уйи

Фото: Алекс Вонг/Getty Images


У Оқ уй жойлашган кўчанинг рўпарасида

Google Maps


«Блэр Ҳаус» 1820 йилда АҚШ армиясининг тиббиёт бошқармаси саккизинчи бошлиғи Жозеф Ловел учун қурилган

Фото: Wikipedia Commons - тахминан 1918-1920 йиллар


1836 йилда президент Эндрю Жексоннинг тарафдори ва яқин дўсти уйни 6500 АҚШ долларига харид қилган

Фото: Wikipedia Commons


1942 йил Франклин Рузвельт бошқаруви даврида АҚШ ҳукумати бинони сотиб олди

Фото: Асосий ётоқхонага туташган кенг кутубхонанинг бурчаги


Ўша вақтдан бери уй давлат ва хорижий делегация раҳбарлари учун қароргоҳ вазифасини бажарган

Жон Кеннеди Панама президенти Роберто Чиарини қабул қилмоқда
Фото: Wikipedia Commons


Президент Ҳарри Трумэн Оқ уй таъмирланаётган вақтда бу уйда тўрт йил яшаган

Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчил «Блэр Ҳаус»да
Фото: Архив ва ҳужжатлар миллий бошқармаси


1950 йилда пуэрто-риколик икки нафар миллатчилар Трумэнни меҳмон уйида ўлдиришга ҳаракат қилишган. Полициячилар улардан бирини йўқ қилган, бошқасини яралаган.

Фото: Hulton Archieve/Getty – ўлдирилган жиноятчи


Бугунги кунда «Блэр Ҳаус»да 110та хона бор. Унинг майдони 70000 квадрат метрга тенг. Техник жиҳатдан у Оқ уйга қараганда каттароқ.

Фото: Reuters


Ҳар бир меҳмон кутиш хонасида ювиниш хонаси, учта тушлик зали, иккита катта конференция заллари, спортзал ва кир ювиш хоналари бор.

Барак Обама ўз ёрдамчиси ва кабинет котиби Крис Лу билан суҳбатлашяпти
Фото: Пит Соуза


Уйда дам олиш, учрашувлар ўтказиш учун кўплаб жойлар ва кутубхона мавжуд.

Фото: Эрик Дрэпер/AP


«Блэр Ҳаус» меҳмонхона эмаслиги сабабли меҳмонлар шахсий қароргоҳда қолганларини ҳис этишлари жуда муҳим», – дейилади АҚШ Давлат департаменти журналидаги мақолада.

Фото: Википедия


Уйда президент томонидан расмий равишда таклиф этилган меҳмонларгина қолишлари мумкин.

Фото: Крис Клепонис/Getty


Қасамёдни кутаётган президентлар бундан мустасно

Барбара Буш келини Шэрон Буш билан набираларига қарамоқда. 1989 йил
Фото: AP


Президент вафот этганида унинг оиласига дафн маросимидан олдин «Блэр Ҳаус»да қолишга рухсат берилади.

Президентнинг «Блэр Ҳаус» олдига қўйилган лимузини
Фото: Жим Янг/Reuters


Қароргоҳнинг махсус ишчилари уйни тозалаш ва меҳмонлар келишига тайёрлаш учун жавобгар

Ҳиллари Клинтон ва Сергей Лавровнинг 2012 йилдаги учрашуви
Фото: Алекс Вонг/Getty


1980 йилдаги капитал таъмирдан сўнг уй икки томонлама музокаралар ўтказиладиган асосий жойга айланди.

Миср президенти Ҳусни Муборак (чап томонда), Боб Доул ва Алан Симпсоннинг учрашуви. 1993 йил
Фото: Грег Гибсон/AP


Қароргоҳда қиролича Елизавета II, Владимир Путин, Испания қироли Хуан Карлос ва Исроил бош вазири Бенжамин Нетаньяху меҳмон бўлиб қолишган.

Испания қироли Хуан Карлос «Блэр Ҳаус»да
Фото: Майкл Смит/Getty


Уйда асосан АҚШ расмий шахсларининг кенг доираси билан учрашувлар ўтказилади.

Молия вазири Рубин, АҚШ Федерал захира тизими бошқарувчилари Кенгаши раиси Гринспен ва ХХР Давлат Кенгаши Бош вазири Чжу Жунцзи. 1999 йил
Фото: Алекс Вонг/Getty


2015 йил Оқ уйдаги учрашувдан кейин Барак Обама ва Хитой Халқ Республикаси президенти Си Жинпинг «Блэр Ҳаус»да тушлик қилишга боришди.

Фото: Род Лэмки-Пул/Getty


Бир йил ўтгач, АҚШ сенатори Жон Керри «Демократия учун миллий лига» етакчиси ва Нобелнинг тинчлик учун мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи билан учрашди.

Фото: Жонатан Эрнст/Reuters


Хорижий арбобларнинг қароргоҳга ташрифи вақтида давлат байроқлари осиб қўйилади

Ҳиллари Клинтон ва Корея Республикаси президенти Ли Мен Бакнинг учрашуви
Фото: Алекс Вонг/Getty


АҚШнинг расмий шахслари тушлик ва зиёфатларни доимий равишда қароргоҳда ўтказишади

Япония бош вазири Кэйдзо Обутининг Америка бизнес етакчилари билан учрашуви. 1999 йил
Фото: Reuters


«Блэр Ҳаус» ҳақида кўпчилик билмаса-да, у Америка дипломатияси тарихида катта ўрин тутади.

Фото: Wikipedia Commons

 

Мавзуга оид