Google кодексидан "Ёвуз бўлма" шиори йўқолди
Google ўз ходимлари орасида тарқалган "Ёвуз бўлма" (Don't be evil) норасмий шиорини ўчирди. Шиор апрель ойи охирида ёки май ойи бошида ҳеч қандай эълонларсиз олиб ташланган. Gizmodo нашри шу ҳақида хабар берди.
Манбада таъкидланишича, Wayback Machine сайтида саҳифанинг 21 апрелдаги скринида бу шиор бўлган, бироқ 4 майда сақланган версияда шиор йўқ. "Ёвуз бўлма" тамойили Google муҳандиси Пол Бакхейт томонидан ўйлаб топилган ва 2000 йилдан компаниянинг ахлоқ кодексининг бир қисми ҳисобланар эди.
2015 йилда Google компанияси Alphabet холдингининг бир қисмига айланганида у шиорнинг бироз ўзгартирилган вариантини ўзлаштирди — "Тўғри ишларни қил", бироқ Google кодексида у "Ёвуз бўлма" шиори қолган.
"Google ходимлари бу шиорни одатда фойдаланувчилар ҳақида қайғуриш маъносида қўллашади. Шундай бўлса-да, "Ёвуз бўлма" бундан-да каттароқ маънони қамраб олади. Ҳа, гап фойдаланувчиларга холис маълумотларга эга бўлиш, уларнинг эҳтиёжларига эътибор қаратиш ва улар учун энг яхши маҳсулот ва сервислар яратиш ҳақида бормоқда. Бироқ бу шунингдек умуман тўғри ишлар қилиш - қонунга риоя қилиш, виждонан ишлаш ва ҳамкасбларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ҳам назарда тутади.
Ходимларга ишонч ва ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлиш — бизнинг муваффақиятимиз асоси ва биз ҳар куни шунга эришишга ҳаракат қилишимиз керак".
Google ахлоқ кодексининг эски версиясидан
Манбада таъкидланишича, бу шиор компания корпоратив маданиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Кодекс ўзгарган бўлишига қарамай, унинг охирги марта янгиланган санаси сифатида 2018 йилнинг 5 апрели қайд қилинган. Google кодексининг янгиланган версиясида норасмий шиорга ягона ишорани мавжуд - ҳужжатдаги сўнгги сатрда шундай дейилади: "Ёдингизда бўлсин, ёвуз бўлманг, бирор ножоиз нарсани кўрсангиз, бу ҳақида айтинг!"
Мавзуга оид
22:30 / 04.10.2024
YouTube хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ва фирибгарлик учун блоклаб қўйди
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
21:33 / 10.09.2024