Ўзбекистон | 17:54 / 22.05.2018
21624
1 дақиқада ўқилади

«Асака» банки кенгашига Улуғбек Рўзиқулов ўрнига янги раис тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Асака» акциядорлик тижорат банки кенгашига раис тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берган.

Қайд этилишича, Шуҳрат Абдушарифович Вафоев «Асака» акциядорлик тижорат банки Кенгаши раиси этиб тасдиқланди. У Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош директори сифатида ишлаб келаётганди.

Шу билан бирга, банк кенгашининг аввалги раиси Улуғбек Рўзиқулов бу лавозимдан озод этилган. Рўзиқулов 2012 йилнинг 1 май куни ушбу лавозимга тасдиқланган. Аввалроқ, Рўзиқулов Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлагани маълум бўлганди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2018 йилнинг 18 май куни шу ҳақдаги қарорни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан янги лавозим тайинловлари рўй берганди.

Мавзуга оид