Жаҳон | 21:59 / 22.05.2018
12266
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида йўловчи самолётининг фавқулодда қўниши оқибатида 53 киши жароҳат олди

Фото: SM News

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширган Saudi Arabian Airlines компанияси йўловчи самолётидан одамларни эвакуация қилиш давомида камида 53 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлигини маълум қилди

Мадинадан Даққага учаётган самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин шассиси ишламай қолгани сабабли фавқулодда қўнишига тўғри келган. Йўловчилар самолётни авариявий трап орқали тарк этишган. Маълум қилинишича, эвакуация вақтида 52 киши кичик жароҳатлар олган, бир аёлнинг эса бир нечта жойи синган. 

Самолётда 141 йўловчи ва экипажнинг 10 нафар аъзоси бўлган.

Мавзуга оид