Ўзбекистон | 16:25 / 23.05.2018
14025
4 дақиқада ўқилади

ИИВ тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар:

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ТҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ТҲ маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади».

9-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «миллий» деган сўз «давлат» деган сўз билан алмаштирилади.

180-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 18-модда)» деган сўзлар 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 566-модда) деган сўзлар билан алмаштирилади.

205-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«205. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ТҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади. Вакилларнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади».

217-банд «ТҲда сақланаётган шахсларни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «суриштирувчининг ёки» деган сўзлар билан тўлдирилади.

246 ва 247-бандлардаги «тергов олди текшируви» деган сўзлар «терговга қадар текширув» деган сўзлар билан алмаштирилади.

252-банддаги «суднинг қарори» деган сўзлар «суднинг ажрими» деган сўзлар билан алмаштирилади.

254-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«254. Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ТҲда сақланаётган шахсни озод қилиш ҳақидаги прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори ёхуд суднинг ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги ажрими келиб тушмаган бўлса, ТҲларда қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади».

2-иловадаги Камераларга жойлаштириш Режасининг:

а) III бўлими, 4-бандидан «Муқаддам қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,
б) IV бўлими, 1-бандидан «Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,
в) V бўлими, 1-бандидан «Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,
г) VI бўлими, 2-бандидан «Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,
д) VII бўлими, 1-банднинг иккинчи хатбошисидан «қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар»,
е) VII бўлими, 2-банднинг иккинчи хатбошисидан «қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар» деган сўзлар чиқариб ташланади.

Мавзуга оид