Ўзбекистон | 18:26 / 24.05.2018
159824
1 дақиқада ўқилади

Обид Асомов раҳбарлик лавозимига тайинланди

Фото: Afisha.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Агзамович Асомов «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 3176- сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 1030-сонли қарорларига асосан «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК ташкил этилганди.

Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. 1993 йилда «Обид-А» театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган.

Мавзуга оид