Спорт | 21:41 / 24.05.2018
15028
3 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг шиорлари эълон қилинди

Фото: AFP

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг шиорлари эълон қилинди.

Россия - «Очиқ қалб билан ўйна»
Уругвай - «Россия мовий осмонида қуёшимиз порлайди»
Миср - «Фиръавнлар гапирилса, дунё тик туриб эшитсин»
Сербия - «Бир жамоа, бир орзу – Сербия»
Хорватия - «Кичик мамлакат, катта орзулар»
Исландия - «Келинг, орзумизга етайлик»
Бельгия - «Қизил иблислар» топшириққа отланди»
Аргентина - «Биргаликда орзу сари»
Коста-Рика - «Бутун мамлакат ўйнаса, имконсиз нарса қолмайди»
Сенегал - «Иложсизлик – бу сенегалча эмас»
Бразилия - «5 юлдуз, 200 миллион қалбдан ҳам каттароқ»
Япония - «Кўк самурайлар, жангга отланинг!»
Германия - «Келинг, биргаликда тарихни ёзамиз»
Тунис - «Бургутлар Россия сари парвозда – мухлислар ва футболчилар, қўлни-қўлга беринглар»
Саудия Арабистони - «Саҳро жангчилари»
Польша - «Олға, Польша!»
Мексика - «Мексикада туғилганлар, ғалаба учун яралганлар»
Эрон - «80 миллион одам, 1 миллат, 1 қалб»
Панама - «Панама! Икки денгиз кучи»
Перу - «Биз қайтдик! 30 миллион перулик йўлга отланди»
Португалия - «Шонли ўтмиш, тарихий замона»
Швейцария - «Тўртта тил, бир миллат»
Нигерия - «Африка ғурури қанотлари»
Франция - «Сизнинг кучингиз, бизнинг эҳтирос. Олға, Кўклар!»
Колумбия - «Бир орзу, учта ранг ва 50 миллион қалб»
Швеция - «Биргаликда Швеция учун!»
Испания - «Биргаликда енгилмасмиз»
Австралия - «Жасур бўл, мард бўл, яшил-олтинранг «соккеруз» 
Англия - «Бизга ғалаба келтиринг»
Жанубий Корея - «Осиё йўлбарслари, дунё истилочилари»
Дания - «Биргаликда тарих яратамиз»
Марокаш - «Атлас шерлари, марокашлик қалблар сизлар билан»

Мавзуга оид