Жамият | 14:44 / 26.05.2018
10046
1 дақиқада ўқилади

28 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилди

2018 йилнинг 23 май куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносида туманда яшовчи, суд томонидан билан турли жазоларга ҳукм қилинган 100дан ортиқ маҳкум иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ушбу сайёр суд мажлисида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларига суд томонидан ҳукм қилинган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси талабларига асосида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги 30дан ортиқ тақдимномалар кўриб чиқилди. Натижада жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя этган 28 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Мавзуга оид