Apple фойдаланувчилар ҳақида маълумот берилиши сўралган мурожаатлар сонини ошкор қилди
Apple компанияси фойдаланувчилар ҳақида маълумотлар берилиши сўралган давлат ва хусусий томонлар мурожаатлари бўйича маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда компания ҳисоботида баён қилинган.
Ҳисоботга кўра, 2017 йил иккинчи ярмида компания АҚШ ҳукуматидан 8,25 минг аккаунт бўйича 16,25 минг мурожаат олган. Мурожаатлар сони 2017 йил биринчи ярмига нисбатан 20 фоизга ва 2016 йил иккинчи ярмига нисбатан 2 мартадан кўпроққа ошган.
Мисол учун, Хитойдан 748 та мурожаат йўлланган, улардан 704 таси қондирилган (94 фоиз).
Мурожаатлар орасида фойдаланувчилар (мисол учун, телефони ўғирлаб кетилганлар) манфаати йўлида ҳаракат қилувчи ҳуқуқ-тартибот идоралари талаблари билан бирга одамлар хавфсизлигига таҳдид мавжуд бўлган фавқулодда вазиятларда маълумот тақдим қилиш талаблари ҳам бор бўлган. Мурожаатларда, шунингдек, қайд қилиш ёзувини блоклаб қўйиш, унга киришни чеклаш ёки умуман ўчириб ташлаш илтимослари ҳам учрайди.
Хусусий томонлар мурожаатлари, одатда, суд тафтишлари вақтида йўлланади.
Мавзуга оид
20:57
Apple янги қурилмаларни ҳар йили чиқаришни тўхтатади — ОАВ
21:11 / 05.10.2024
6 минг сохта iPhone билан Apple компаниясини чув туширган фирибгарлар жазоланди
22:57 / 28.09.2024
Apple OpenAI компаниясини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди
12:14 / 26.09.2024