Жаҳон | 23:15 / 28.05.2018
4362
1 дақиқада ўқилади

Парагвай президенти истеъфога кетди  

Фото: Телеграф

28 май куни Парагвай президенти Орасио Картес сенатор бўлиш учун мамлакат миллий конгресси раҳбари номига истеъфога чиқиши ҳақида ариза топширди. Бу ҳақда Картеснинг ўзи маълум қилган.   

“Мен Парагвай президенти лавозимидан истеъфога чиқишимни эълон қиламан. Овоз бериш вақтида билдирилган халқ истагини бажариб, мамлакатга сенатда хизмат қилишни давом эттириш учун. Парагвайни Тангрининг ўзи асрасин”, деб ёзган Картес твиттерда.

Картес Парагвайга 2013 йил августдан бошчилик қилиб келди. Жорий йил августида у барибир истеъфога кетарди, чунки апрелда ўтган сайловларда янги президент этиб Марио Абдо Бенитес сайланган. У Парагвайнинг сўнги диктатори, мамлакатни 1954 йилдан 1989 йилгача бошқарган Альфредо Стресснер котибининг ўғли ҳисобланади. Янги президент 15 августдан лавозимини бажаришга киришади.

Мамлакат қонунига кўра, президент истеъфога кетгандан кейин унинг ўрнини августгача вице-президент Алисия Пучета вақтинчалик эгаллайди.

Мавзуга оид