Жамият | 08:04 / 29.05.2018
11204
2 дақиқада ўқилади

Босқинчи ҳамтовоқлар қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото/РИА Новости

27 май куни Тошкент шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Олмазор туманида яшовчи, муқаддам судланганлар С.Ш. ва Э.Ф. Юнусобод туманида жойлашган “Лайк бар” кафеси олдида маст ҳолда бўлган Чилонзор туманида яшовчилар Н.М. ва С.Б.ни Чилонзор туманига олиб бориб қўйиш учун С.Ш. бошқарувидаги “ВАЗ-21093” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтказиб, уларни мастлигидан фойдаланиб айтилган манзилга олиб бормай, Олмазор туманидаги “Сазанчик” номли кафе олдига олиб бориб, у ерда кутиб турган ҳамтовоқлари М.А. ва В.С. билан бирга уларни автомашинадан тушириб, танасининг турли жойларига уриб, пуллари ва мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. 

Натижада Н.М. ва С.Б.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Ҳ.М., С.Ш., Э.Ф., М.А. ва  В.С. ушланган.

Мавзуга оид