Генерал-майор Рустам Жўраев Юнусобод туманига борди
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Юнусобод тумани аҳолиси билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, туман ҳокимлиги, прокуратура, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари вакиллари иштирок этган тадбир «Увайсий» маҳалла марказида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев жорий йилнинг ўтган 4 ой 20 кунида Тошкент шаҳри ва Юнусобод туманида рўйхатга олинган жиноятлар, уларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди. Жиноий ҳолатларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлар экан, барчани Ички ишлар органлари билан яқин бўлишга, якдил ҳаракат олиб боришга чақирди.
Шу ўринда, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази томонидан мавзуга оид тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди. Унда, яқинда Яккасарой туманида фуқаронинг огоҳлиги ва ўз вақтида «102» рақамига қўнғироқ қилганлиги сабаб, содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олди олинганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига ички ишлар органларининг тезкор-хизмат фаолиятини кадрлар билан таъминлаш, пост-патруль хизмати бўлинмаларининг жойлаштирилиши бўйича ва профилактика инспекторлари ишини ташкил этиш масалаларига оид саволлар берилди. Жумладан, фуқаролардан бири маҳалладошлари номидан улар яшаётган ҳудудида фаолият юритган профилактика инспекторини иш жойига қайтарилишини сўраб мурожаат қилди.
Очиқ мулоқот давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ва масалалар ўртага ташланди. Кўплаб масалаларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва вазифалар берилгани айтилади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024