Жамият | 18:43 / 30.05.2018
22152
1 дақиқада ўқилади

Ҳамкасблар ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди

Навоий вилоятининг Томди туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 29 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи Д.Б. иш жойида ўзаро жанжал оқибатида ҳамкасби, Учқудуқ туманида яшаган Б.Б.нинг бошига темир жисм билан жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. 

Натижада Б.Б. воқеа жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Д.Б. ушланган.

Мавзуга оид