Ўзбекистон | 15:16 / 31.05.2018
18974
1 дақиқада ўқилади

Сув хўжалиги вазирига яна бир ўринбосар тайинланди 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Акмал Арзиевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Давлат раҳбари бу ҳақдаги тегишли қарорни 2018 йил 28 май куни имзолади.

А.Мирзаев бундан аввал Ўзбекистон Республикаси президенти девони Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан назорат шўъбаси етакчиси инспектори бўлиб ишлаган. Ундан аввал эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 май куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари билан сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевга икки нафар ўринбосар тайинланганди.

Мавзуга оид