Ўзбекистон | 15:54 / 02.06.2018
34373
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда туристлар ташриф буюриши тақиқланган ҳудудлар очилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни жалб қилиш ва маҳаллий сайёҳлар сонини кўпайтириш мақсадида 2018 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 398-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори билан сайёҳларнинг ташриф буюриши учун тақиқланган баъзи объектлар ва ҳудудларни чиқариб ташлашни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Энди қуйидаги жойларга ҳам ташриф буюриш мумкин: 

– Суффа платосидаги радиоастраномия мажмуаси (РT-70) ва Жиззах вилояти Зомин туманидаги унга туташ ҳудуд;

– Жиззах вилояти чегарасида — Гуралашсой, Зомин санаториясидан Суффа платоси орқали йўл ва Музбулоқ қишлоғигача бўлган Қизилмозор табиий ҳудуди;

– Қашқадарё вилояти чегарасида — Қаласой дарасидаги Темурланг ғори, Тошқўрғон қишлоғи, Қаласой дарасидаги динозаврлар излари, Қаласой дарасидаги шаршара, Сувтушар шаршараси, Жовуз, Ғилон, Кул қишлоқлари, Хўжа Каршавар платоси, Жанка кўли, Северцева музлиги, Ҳазрат Султон зиёратгоҳи.

Мавзуга оид