Apple электрон қурилмаларга қарамликка қарши курашмоқчи
Келаси ҳафтада iOS 12 операцион тизимини тақдим этишни режалаштираётган Apple муҳандислари фойдаланувчиларга электрон қурилмаларга қарамликка қарши курашиш имконини берувчи янги ишланмасини намойиш этишади. Bloomberg Америка IT-компанияси режалари билан таниш манбаларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Гап Digital Health номини олган жиҳозлар тўплами ҳақида бормоқда, у Apple қурилмалари фойдаланувчиларига гаджетлар ва алоҳида иловалар устида ўтказган вақтини назорат қилиш имконини беради. iOS'нинг янги имкониятларини созламалардан топиш мумкин бўлади.
Янги операцион тизим тақдимоти 4 июнь куни Сан-Хоседа Жаҳон Apple ишлаб чиқарувчилари конференциясида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Агентликда таъкидланишича, фойдаланувчилар сентябрь ойида iOS 12'ни ўз қурилмаларига юклаб олишлари мумкин бўлади.
Bloomberg шунингдек унинг баъзи бошқа хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот берди — бу, хусусан, такомиллаштирилган ARKit тўлдирилган реаллик платформасидир. Ишлаб чиқарувчилар янги дастурий таъминот доирасида фойдаланувчиларга виртуал оламда бир-бирига қарши AR-ўйинлар ўйнаш имконини берувчи янги режимни киритишади.
"Бизга рақамли медиа қандай истеъмол қилинаётганини тушунишга ёрдам берувчи жиҳозлар ва маълумотлар керак", - деди Apple'нинг собиқ катта ижрочи директори Тони Фаделл ва iPhone ўз-ўзидан "тобеълик эмаслиги"ни қўшимча қилди.
Apple компанияси қурилмалари фойдаланувчилар ўртасида қарамликни келтириб чиқараётганига доир танқидий фикрлар компания инвестори — Jana Partners LLC ва Калифорния давлат ўқитувчилари нафақа тизими томонидан билдирилди.
Мавзуга оид
20:57
Apple янги қурилмаларни ҳар йили чиқаришни тўхтатади — ОАВ
21:11 / 05.10.2024
6 минг сохта iPhone билан Apple компаниясини чув туширган фирибгарлар жазоланди
22:57 / 28.09.2024
Apple OpenAI компаниясини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди
12:14 / 26.09.2024