Жаҳон | 00:44 / 04.06.2018
39344
2 дақиқада ўқилади

“Катта еттилик”нинг 6 та давлати АҚШга қарши бирлашди

“Катта еттилик”нинг (G7) 6 та давлати молия вазирлари АҚШ ҳукуматининг пўлат ва алюминийга бож тўлови киритиш қарорига қарши чиқишди.

Вашингтоннинг бу позицияси бўйича хавотир Британия Колумбиясидаги 3 кунлик учрашув якунларига кўра билдирилган.

Канада молия вазири Билл Морно “Катта еттилик”нинг 7 аъзосидан 6 нафари ҳамда Европа иттифоқи вакили АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо сиёсатидан “ташвишда эканликлари ва ҳафсалалари пир бўлганини” маълум қилган. 

Морнонинг айтишича, ташкилотнинг 6 аъзоси ва Европа иттифоқи АҚШнинг бож сиёсатига қарши бирлашган.

Морно Вашингтонни бож бўйича қарорини бекор қилишга чақирган ва АҚШ молия вазиридан “Катта еттилик”ка аъзо давлатлар позициясини 8-9 июнда Канадада ўтадиган саммитгача Трампга етказиб қўйишни илтимос қилган. 

Жорий йил аввалроқ АҚШ Россия, Хитой, Япония ва бошқа давлатлардан, 1 июндан эса Канада, Мексика ва Европа иттифоқидан импорт қилинувчи пўлат ва алюминийга бож киритган. 

Мавзуга оид