Жаҳон | 16:54 / 07.06.2018
67436
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон президенти толиблар билан сулҳ ҳақида эълон қилди

Фото: AP Photo/Hamed Sarfarazi

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи якунланиши ва Рамазон Ҳайити байрами туфайли «Толибон» радикал ҳаракати билан вақтинчалик сулҳга эришилгани ҳақида маълум қилди. 

«Афғонистон ҳукумати Рамазоннинг 27 кунидан (11 июнь) Рамазон Ҳайити бешинчи кунига (19 июнь) қадар сулҳ ҳақида эълон қилади», - дея ёзган Ғани Twitter’да.

«Сулҳ «Толибон»га зўравонлик кампанияси одамларни ўзига тортмаслиги, балки афғон халқи бу ғоялардан янада итариб ташлашини тушуниши учун имконият саналади», - дейилади президент хабарида.

Ғанининг хабар беришича, Афғонистон хавфсизлик кучлари «фақатгина «Толибон» ҳаракати аъзоларига қарши ҳужумларни тўхтатади ва ИШИД ҳамда хорижий давлатлар томонидан қўллаб-қувватланувчи бошқа террорчилик ташкилотлари билан курашни давом эттиради».

Мавзуга оид